Тошкентнинг учта тумани газ таъминотидан вақтинчалик узилади

Источник: pixabay.com

Таъмирлаш ишлари туфайли Олмазор, Сергели ва Янгиҳаёт туманларининг баъзи ҳудудларига 8 август куни соат 10:00 дан 17:00 гача табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.

Ушбу ҳудудлар қуйидагилар:

Олмазор тумани
Аҳоли истеъмолчилари:
“Орзу” МФЙдаги 3 та кўп қаватли уйлардаги 222 та хонадон
Улгуржи истеъмолчилар сони: 5 та

Сергели тумани
Аҳоли истеъмолчилари: “Жунариқ” МФЙ Чоштепа ва Жунариқ кўчаларидаги 978 та ерли хонадон

Янгиҳаёт тумани
Аҳоли истеъмолчилари: “Чоштепа” МФЙ Чоштепа ва Узар кўчаларидаги 1157 та ерли хонадон

Сергели ва Янгиҳаёт туманлари
Улгуржи истеъмолчилар сони: 68 та

Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.