Тошкентнинг учта тумани аҳолиси вақтинча газдан узилади
Таъмирлаш ишлари туфайли Тошкентнинг Юнусобод, Миробод ва Олмазор туманларининг баъзи ҳудудларига 11 июнь куни табиий газ етказиб бериш вақтинча тоʻхтатилади. Бу ҳақда “Ҳудудгаз Пойтахт” газ таъминоти филиали хабар бермоқда.
Газ қуйидаги ҳудудларда бўлмайди:
Юнусобод тумани (соат 08:00 дан 20:00 гача): “Туркистон”, “Астробод” ва “Исломобод” МФЙлари
Аҳоли истеъмолчилари сони: 56 та кўп қаватли уйлардаги 4300 та хонадон, 45 та ерли хонадон
Улгуржи истеъмолчилар сони: 25 та
Миробод тумани (соат 10:00 дан 17:00 гача): Меҳржон кўчаси
Аҳоли истеъмолчилари сони: 2 та хонадон
Улгуржи истеъмолчилар сони: 11 та
Олмазор тумани (соат 10:00 дан 14:30 гача): “Зиё” МФЙ
Аҳоли истеъмолчилари сони: кўп қаватли уйлардаги 96 та хонадон, 32 та ерли хонадон
Улгуржи истеъмолчилар сони: 5 та
Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.
Шарҳлар