Тошкентнинг 5 та туманида табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади
![Газ Ташкент отключение](https://anhor.uz/wp-content/uploads/2024/02/gaz-2.jpg)
“Ҳудудгаз Пойтахт” ГТФ хабар беришича, таъмирлаш ишлари туфайли Юнусобод, Шайхонтоҳур, Мирзо Улуғбек, Сергели ва Янгиҳаёт туманларининг бир қатор ҳудудларида 4 июнь куни табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.
– Юнусобод туманида соат 10:00 дан 18:00 гача: “Матонат” МФЙ,
–Шайхонтоҳур туманида соат 10:00 дан 18:00 гача: “Лабзак” МФЙ Баҳор кўчаси,
–Мирзо Улуғбек туманида соат 10:00 дан 17:00 гача: М.Риёзий, С.Машҳадий ва Маҳтумқули кўчаларида,
– Сергели туманида соат 11:00 дан 17:00 гача: Сергели 6а мавзеси, “Эшонбулоқ” МФЙ Муқанна кўчаси,
–Янгиҳаёт туманида соат 14:00 дан 17:00 гача: “Янги Дархон” МФЙ табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.
Таъмирлаш ишлари тугатилганидан сўнг табиий газ таъминоти қайта тикланади.
If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.
Шарҳлар