«Газета.uz»: президент матбуот хизмати тақдимотларнинг слайдлари акс этган фотосуратларни хиралаштира бошлади
Сўнгги ойларда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати лойиҳалар, йиғилишлар ва учрашувлардаги тақдимот слайдларининг айримлари хиралаштирилгани акс этган фотосуратларни эълон қилмоқда. Бу ҳақда «Газета.uz» нашри ёзади.
Нашрнинг қайд этишича, фотосуратларни хиралаштириш амалиёти июль ойидан — президент маъмурияти раҳбарияти алмашгани ва у ерда кадрлар ўзгарганидан кўп ўтмай бошланган. Президент матбуот хизмати веб-сайти ва унинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида жойланадиган кўплаб фотосуратлар маълумотни кўриш қийин бўлган ракурслардан олинган.
Лойиҳалар ҳақида расмий маълумотлар жуда кам бўлган муҳитда тақдимот слайдлари фотосуратлари журналистлар учун қўшимча маълумот манбаи бўлиб хизмат қилади. Уларнинг ёрдамида жамоатчилик янги лойиҳалар, уларнинг харажатлари ва киритилаётган ўзгаришлар ҳақида батафсилроқ маълумот олиши мумкин, дея қайд этади нашр.
Шу билан бирга, тақдимот кадрлари телеканалларда ҳали ҳам очиқ намойиш этилмоқда.
Материал эълон қилинганидан кейин президент матбуот котиби Шерзод Асадов нашр билан боғланди. Давлат раҳбари иштирокида бўлиб ўтадиган тақдимот ва йиғилишларда мазкур тадбирлар иштирокчилари учун мўлжалланган ва ушбу тадбирлар давомида муҳокама қилинадиган рақамлар ва маълумотларни эълон қилиш ва кўрсатиш мумкинлигини тушунтирди.
Шунга қарамай, у президент матбуот хизмати вазиятни «тенглаштириш» чораларини кўришига ишонтирди ва тақдимот слайдлари акс этган суратларнинг қисмлари «тўлиқ» хиралаштирилмаслигини ваъда қилди.
“Биз уни янги форматда бошлаш ва эски намуналардан бутунлай воз кечиш учун ишимизни қайта кўриб чиқмоқдамиз. Бу биринчи навбатда бизнинг манфаатларимизга мос келади”, – дея қўшимча қилди у.
“Ўринли танқидни тараққиётга хизмат қилувчи омил деб биламиз”, – деди Шерзод Асадов.
Шарҳлар