«Газпромбанк» Самарқанд аэропортини модернизациялаш ва бошқариш лойиҳасини молиялаштириш имкониятини кўриб чиқмоқда
Россиянинг «Газпромбанк» компанияси Самарқанд халқаро аэропортини модернизациялаш ва бошқариш лойиҳасини молиялаштиришда қатнашиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Ҳозир Газпромбанк Air Marakanda МЧЖ ЧЭКнинг Самарқанд аэропортини модернизациялаш жараёнидаги иштирокининг молиявий ва тижорат масалаларида консультанти сифатида чиқмоқда, деб ёзади “Спутник” нашри.
Қиймати 83 млн доллардан ортиқ бўлган лойиҳа аэропортни комплекс ривожлантиришни, унинг инфратузилмасини қуришни кўзда тутади. EPC-пудратчи сифатида Enter Engineering компанияси чиқмоқда.
Янги халқаро йўловчилар терминалини ишга тушириш ишлари шу йилнинг биринчи чорагига мўлжалланган.
Сал аввалроқ аэропортни мамлакат президенти бориб кўрганди. Маълум қилинишича, аэропорт “очиқ осмон” режимида ишлайди ҳамда юк ташувларига хизмат кўрсатади.
Шарҳлар