Тошкентнинг бешта тумани қисман газ таъминотисиз қолади

Фото: Ixbt

Таъмирлаш ишлари туфайли Чилонзор, Шайхонтоҳур, Янгиҳаёт, Сергели ва Олмазор туманларининг айрим ҳудудларига 5 июль куни табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда “Ҳудудгазтаъминот” хабар бермоқда.

Қуйидаги ҳудудларга газ етказилмайди:

Чилонзор тумани (соат 10:00 дан 17:00 гача)
Аҳоли истеъмолчилари сони:
“Бешёғоч” МФЙдаги 220 та ерли хонадон;
“Катта Олмазор” ва “Бешёғоч” МФЙлари кўп қаватли уйларидаги 1505 та хонадон
Улгуржи истеъмолчилар сони: 30 та

Шайхонтоҳур тумани (соат 10:00 дан 17:00 гача)
Аҳоли истеъмолчилари сони: Навоий кўчаси 8 та кўп қаватли уйлардаги 240 та хонадон

Янгиҳаёт тумани (соат 11:00 дан 17:00 гача)
Аҳоли истеъмолчилари сони
“Ҳумо” МФЙдаги 176 та ерли хонадон;
“Машъал” МФЙдаги 90 та ерли хонадон
Улгуржи истеъмолчилар сони: 2 та

Сергели тумани (соат 11:00 дан 17:00 гача)
Аҳоли истеъмолчилари сони: “Софдил” МФЙдаги 70 та ерли хонадон
Улгуржи истеъмолчилар сони: 3 та

Олмазор тумани (соат 10:00 дан 17:00 гача)
Аҳоли истеъмолчилари сони: “Орзу” МФЙ 5 та кўп қаватли уйлардаги 237 та хонадон
Улгуржи истеъмолчилар сони: 7 та

Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.