Германия Ички ишлар вазирлиги Гамбург ислом марказининг фаолиятини тақиқлади

Фото: Tripadvisor

Германия Ички ишлар вазирлиги Гамбург ислом марказини (IZH) тақиқлади.

Тақиқ ассоциация таркибига кирадиган бўлинмаларга ҳам тааллуқли. Бу ҳақда вазирлик 24 июль, чоршанба куни эрталаб маълум қилди.

Баёнотда қайд этилишича, Гамбург ислом маркази Эроннинг “Ислом инқилоби олий раҳбари”нинг “бевосита ваколатхонаси” ҳисобланади.

У «Ислом инқилоби» деб аталмиш мафкурани Германияда тажовузкор шаклда тарқатмоқда ва уни амалга оширишни истаяпти», – дея таъкидлайди Германия ИИВ.

Шу куни Германиянинг саккизта федерал ерида, жумладан Гамбург, Бремен, Қуйи Саксония ва Бавариядаги 53 та объектда тинтув ишлари олиб борилмоқда.

Ташкилотга тегишли мол-мулк мусодара қилинган, дея хабар беради Берлиндаги департамент.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.