Германиянинг KfW банки Ўзбекистон бюджетини қўллаб-қувватлаш учун 500 млн евро ажратиши мумкин

Фото: Минэкономики и финансов

KfW Германия давлат банки Ўзбекистонга бюджетни қўллаб-қувватлаш учун 500 миллион евро миқдорида кредит ажратиши мумкин, дея хабар бермоқда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг матбуот хизмати.

Ўзбекистон Иқтисодиёт ва молия вазири Шерзод Қудбиев ва Mangold Consulting компанияси бошқаруви раиси Кристоф Мангольд ўртасида ўтказилган учрашув доирасида Ўзбекистон ва Европа давлатлари ўртасидаги геосиёсий вазият билан боғлиқ ҳолда етказиб бериш занжирларининг ҳолати муҳокама қилинди. Логистика билан боғлиқ харажатларни таҳлил қилиш ва уларни бартараф этиш чораларини муҳокама қилиш учун қўшма ишчи гуруҳ тузилди.

Учрашув давомида Германиянинг етакчи корхоналарида Ўзбекистон фуқароларининг малакасини ошириш соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш имкониятлари ҳам муҳокама қилинди. Кристоф Мангольд Ўзбекистон бюджетини қўллаб-қувватлаш учун 500 миллион евро миқдорида кредит ажратишда ёрдам беришга тайёрлигини билдирди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.