Учтепада фуқароларни АҚШга жўнатмоқчи бўлган фирибгар қўлга тушди
Учтепа туманида фуқаро Г.А. фуқаро Г.Б.нинг ишончига кириб, 3 нафар фуқарони 42 000 АҚШ доллари эвазига танишлари ёрдамида Америка Қўшма Штатларига юбориши ҳамда виза ҳужжатларини расмийлаштириб беришини айтиб, олдиндан 28 800 АҚШ долларини олган вақтида далиллар билан қўлга тушди.
Учтепа туманида содир бўлган яна битта ҳолатда фуқаро Ф.А. фуқаро М.Я.нинг ишончига кириб, уни танишлари ёрдамида Америка Қўшм Штатларига бориши учун ҳужжатларни расмийлаштириб, виза олиб бериши эвазига 17 000 АҚШ долларини олган вақтида ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар