«Гонконг гриппи» мавсумий вирусли касаллик экани маълум қилинди
Санитария-эпидемиология фаровонлиги ва аҳоли саломатлиги қўмитаси маълумотларига кўра, ҳозирги ЎРВИ мавсумида Ўзбекистон ҳудудида гриппнинг H3N2 штамми тарқалмоқда. “Ҳонгконг гриппи” деб ҳам аталадиган бу штамм 1960-йилларда пандемияга сабаб бўлган бўлса-да, ҳозир у оддий, мавсумий грипп ҳисобланади.
“Гонконг вируси қайтяпти, деган ваҳимани ясаб олишимизга ҳеч қанақа асос йўқ”, – дейди Нурмат Отабеков.
Гриппнинг бу тури қўмитанинг ҳудудий лабораторияларида беморларни таҳлил қилиш натижаларига кўра аниқланган. Нурмат Отабековнинг сўзларига кўра, А (H3N2) гриппидан ҳимоя қилиш учун эпидемия мавсумида вакцинанинг 2,2 миллион дозаси ўқитувчилар, тиббиёт ходимлари, меҳрибонлик уйлари тарбиячи ва тарбияланувчиларига, шунингдек, айрим хавф гуруҳидаги болаларга жорий этилгунга қадар қўлланган.
Эслатиб ўтамиз, грипп ва ЎРВИ билан касалланишнинг олдини олиш учун баъзи хавфсизлик чораларига риоя қилиш керак. Бошқалардан камида бир метр масофани сақланг, ниқоб тақинг, гавжум ва ёмон шамоллатиладиган жойлардан сақланинг, йўтал ва аксириш пайтида тирсагингиз ёки рўмолча билан ёпинг, ишлатилган маҳсулотларни ёпиқ ахлат қутисига ташланг. Вакцинация ҳам гриппнинг муқобил профилактикаси ҳисобланади.
Шарҳлар