Навоийнинг Ғозғон шаҳрига янги ҳоким тайинланди
Навоий вилояти ҳокими қарорига асосан, Нурали Жўраев Ғозғон шаҳри ҳокими вазифасига тайинланди. Бу ҳақда ҳокимлик матбуот хизмати хабар бермоқда.
Тайинловга қадар Нурали Жўраев Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳудудларни ривожлантириш бошқармаси бош мутахассиси вазифасида фаолият юритган.
Нурали Жўраев 1988 йилда Қизилтепа туманида таваллуд топган. Маълумоти олий. Бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институтини ва Тошкент Давлат Иқтисодиёт университетини иқтисодчи, бухгалтерия ҳисоби ва аудит мутахассислиги бўйича тамомлаган.
Улашиш:
Шарҳлар