Кучли шамол туфайли Саҳрои Кабирдан Греция жанубига қум бўрони ёпирилди. Греция ОАВларининг хабар беришича, Афина осмони тўқ сариқ рангга айланган.
Американинг «NASA Aqua» сунъий йўлдошидан олинган суратлар юқори аниқликда Африкадан кириб келган чангининг кучли тўлқинини кўрсатган. Чанг Ўрта ер денгизининг шарқий қисмини, асосан Грецияни қоплаган. Бироқ, баъзи шаҳарларда ҳарорат 35 даражадан ошган.
«AccuWeather» хизмати маълумотларига кўра, Греция жанубида ҳаво сифати сезиларли даражада ёмонлашган: чанг нафас йўллари, кўзга зарар етказиши, йўтални келтириб чиқариши мумкин. Греция шифохоналарида нафас олиш тизими касалликлари билан оғриган беморлар сони ортган, дейилган.
Шарҳлар