Тил сертификати олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Фото: департамент.ўз

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Мирзо Улуғбек туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар М.К. ва А.А. ўзаро тил бириктириб, фуқаро У.Ю.нинг ишончига кириб, унинг турмуш ўртоғи Ш.Ю.га гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида ҳеч қандай имтиҳонларга қатнашмасдан “TOEFL IBT” сертификатини олиб беришини ваъда қилганлиги аниқланган.

“Улар иши эвазига 1 800 АҚШ долларини олган вақтларида ашёвий далиллар билан  ушланди”, – дейилади хабарда.  

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.