,

Грузия: Тбилисидаги черковдан Сталин иконаси олиб ташланди

икона из тбилисской церкви
Фото: Reuters

Грузиядаги бош собордан рус православ авлиёсини кутиб олаётган совет диктатори Иосиф Сталин тасвирланган икона олиб ташланди.

Грузия черковининг таъкидлашича, картина «тузатиш» учун олиб кетилган, чунки улар учрашгани ҳақида “етарли далиллар” йўқ.

Картина жамоатчилик норозилигига сабаб бўлиб, яқинда фаоллардан бири норозилик сифатида унга кўк бўёқ қуйган.

Черков раҳбарлари ва ҳукмрон партия бу ҳаракатни қоралади.

Аммо Грузия Патриархати ўтган ҳафта қилган баёнотида иконалар “ҳақиқий воқеалар”ни акс эттириши ва Сталин тасвирини ўзгартириш керак, деган эди.

“Икона донорлари расмга тегишли ўзгартиришларни ўзлари киритиши керак, акс ҳолда биз буни ўзимиз қиламиз”, дейилади хабарда.

Кўпгина грузинлар черковни иконани қабул қилгани учун танқид қилишди, чунки Грузияда туғилган, руҳоний сифатида таҳсил олган ёш Сталин ўз ҳукмронлиги даврида руҳонийларни оммавий равишда қатағон қилган.

Пойтахт Тбилисидаги “Свято-Троицкий” соборида ўрнатилган икона 1990 йилларда айлиёлар қаторига қўшилган 20 аср табиби ва башоратчиси авлиё Матрона Московскаянинг ҳаётидан саҳналарни акс эттиради.

Улардан бирида Сталинга оқ фотиҳа бераётган рус православ авлиёсини кўриш мумкин.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.