Грузиядан Самарқандга тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда

Фото: Минтранс

Грузиядан Самарқандга тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда, дея хабар беради Транспорт вазирлигининг матбуот хизмати.

Музокараларда Транспорт вазирлигининг раҳбари Илҳом Махкамов ва Грузия Бош вазирининг ўринбосари, иқтисодиёт ва барқарор ривожланиш вазири Леван Давиташвили икки давлат ўртасидаги транспорт ва логистика алоқаларини янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди, шунингдек, янги йўналишларга рейсларни йўлга қўйиш ва Ўзбекистон ва Грузия ўртасида мунтазам рейслар сонини кўпайтириш борасида ўзаро фикр алмашишди.

Леван Давиташвили ўзбекистонлик тадбиркорларга Грузиянинг Қора денгиз соҳилларида порт ва терминаллар қуришда ёрдам беришга тайёрлигини билдирди.

Томонлар, шунингдек, халқаро ташувлар учун рухсатнома бланкаларини алмашишлар сонини оширишга келишиб олдилар.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.