Литва президенти Навальнийнинг сафдошига қилинган ҳужумга муносабат билдирди

Гитанас Науседа
Фото: LRT

Гитанас Науседа Кремль таъсири остида Вильнюсда Волковга ҳужум уюштирилган бўлиши мумкинлигини айтди, дея хабар беради Литва миллий радио ва телевидениеси.

“Бундай ишлар олдиндан режалаштирилганлигига шубҳа йўқ… Бундай ишлар режалаштирилгани аниқ, бундан ҳайрон бўлмаслик керак. Аммо шуни айтмоқчиманки, бунга махсус хизматлар баҳо беради, тергов ўтказади ва умид қиламанки, айбдорларни топади. Путинга фақат бир нарсани айтишим мумкин: бу ерда сиздан ҳеч ким қўрқмайди”, — деди Науседа Францияга ташрифи чоғида.

Волковга қилинган ҳужумни Литва полициясининг Aras террорчиликка қарши курашиш бўлими тергов қилмоқда. Полиция бош комиссари ўринбосари Саулий Тамулявичюснинг айтишича, тергов содир бўлган воқеанинг бир нечта версияларини кўриб чиқмоқда.

Литва полициясига кўра, Леонид Волков 12 март куни кечқурун Вильнюс чеккасида ҳужумга учраган. Ҳужумчи Волковга болға билан камида 15 марта урган, мухолифатчининг қўли ва оёғи синган, у юра олмайди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.