Грузия авиакомпанияси Навоийга парвозларни амалга ошира бошлади
Жорий йилнинг 8-август куни Грузиянинг Georgian Airlines авиакомпанияси Хайкоу – Навоий – Тбилиси йўналиши бўйича биринчи чартер юк рейсини амалга оширди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports хабар бермоқда.
Грузия самолёти маҳаллий вақт билан соат 16:43 да Навоий аэропортига қўнди. Анъанага кўра, юк ташувчи самолёт сув аркаси билан тантанали равишда кутиб олинди.
Хитойдан Грузияга учувчи рейслар ҳафтасига икки марта Boeing 767-300 юк ташувчи самолётларида Навоийда техник тоʻхташ билан амалга оширилиши режалаштирилган.
Georgian Airlines Грузиянинг хусусий авиаташувчиси бўлиб, штаб-квартираси Тбилисида жойлашган Грузиянинг энг йирик авиакомпанияси ҳисобланади.
Улашиш:
Шарҳлар