Хабаровскда муддатли ҳарбий хизматни ўтаётганларни урушга жўнатишга мажбур қилишмоқда
Бу ҳақда «Осторожно, новости»га муддатли ҳарбий хизмат ўтаётган 19 ёшли Викторнинг онаси маълум қилган. Аёлнинг сўзларига кўра, ўғли 24-июн куни Комомолск-на-Амуре шаҳридаги темир йўл қўшинларига юборилган ва автотранспорт ротасига жойлаштирилган. Ҳарбий хизматга чақирилганларга дарҳол шартнома имзолаш таклиф қилинган, аммо кўпчилик рад этган. 98561-ҳарбий қисм штаби ёрдамчиси Павел Фомин уларни турли йўллар билан шартнома тузишга кўндирган ва МҲОга юборилмасликларига ваъда берган.
Уч ой хизматдан кейин Викторни босим остида шартнома имзолашга мажбурлашган. 1-ноябрь куни уни ва бошқа контракт асосида хизмат қилаётганларни Приморский ўлкасига хизмат сафарига юборишган. У ерда уларга яқин орада мотострелкачи отрядларини шакллантириш учун фронтга юборилишини айтишган. Чақирилган аскарлар бу ҳақда шикоят қилиб қўмондонларига мурожаат қилган, натижада уларни 30 кун муддатга ҳарбий қисмда қолдиришган. Викторнинг онасининг сўзларига кўра, ота-оналардан бири бу стрессга доц. бера олмай, фарзандини қутқариш учун жонига қасд қилган.
Энди ота-оналар ўз фарзандларини МҲОга юборилишининг олдини олиш учун Президент Администрацияси ва прокуратурага мурожаат қилишмоқда.
Шарҳлар