Хакерлар Олий Мажлис Сенатининг сайтини бузиб кирди
Номаълум хакерлар Олий Мажлис Сенати веб-сайтини бузиб киришди, деб ёзади “Медиазона”.
Хакерлар ҳужуми 2 ноябрь куни эрталаб содир бўлган. Номаълум шахслар веб-сайтда: «Киберхавфсизлик марказига салом» деб ёзишган. Тошкент вақти билан соат 12:04 га келиб мутахассислар киберҳужумни бартараф этишга муваффақ бўлишди.
Ҳозирча ушбу воқеа юзасидан ҳеч қандай расмий изоҳ берилмади.
Улашиш:
Шарҳлар