Халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси Россияда қўлга олинди

Фото: Наш Урал

Оренбург вилоятида ҳуқуқ-тартибот идоралари давлатлараро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқаросини қўлга олди.

Эркак тўртта фирибгарлик, шунингдек, саккизта ҳужжатларни тайёрлаш ва қалбакилаштиришда айбланмоқда.

Суд прокурорнинг илтимосини қаноатлантириб, ҳибсга олинган шахсни қамоққа олишга қарор қилди.

Яқин кунларда у кейинги иш юритиш учун Ўзбекистонга экстрадиция қилинади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.