Халқаро волейбол федерацияси Президенти Тошкентга келди
30 сентябрь куни Халқаро волейбол федерацияси (ФИВБ) Президенти Ари Грасса бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюрди.
Мартабали меҳмонни Ички ишлар вазири ўринбосари, Ўзбекистон волейбол федерацияси раисининг биринчи ўринбосари, генерал-майор Бекмурод Абдуллаев, Спорт вазирининг ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов, Миллий Олимпия қўмитаси ҳамда мамлакат волейбол федерацияси ходимлари кутиб олишди.
Сафар давомида мамлакарда волейбол спорти ривожини янги босқичга олиб чиқиш, уни янада оммалаштириш, маҳаллий мутахассислар малакасини ошириш, келгусида йирик халқаро мусобақаларни Ўзбекистонда ўтказишга доир истиқболли режалар муҳокама этилади. Мартабали меҳмонга ФИВБ нинг турли бўлимларида фаолият олиб борадиган 4 нафар мутахассис ҳамроҳлик қилмоқда.
Шарҳлар