“Халқ банки” Андижон филиалининг 13 нафар ходими 4,6 млрд сўмни ўзлаштирганликда гумон қилинмоқда
Бош прокуратура томонидан «Халк банки» Андижон вилояти Амалиёт бўлими ходимлари ва бошқаларга нисбатан қўзғатилган жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Тергов давомида банк ходимлари 4,6 млрд. сўмни ўзлаштирганликлари аниқланган.
Ушбу камомадга йўл қўйган 13 нафар банк ходимларига Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми «а» банди билан айб эълон қилинган. 11 нафарига қамоқ, 2 нафарига гаров эҳтиёт чоралари қўлланилган.
Улашиш:
Шарҳлар