Халқ-демократик партияси президентликка ўз номзодини илгари сурди
Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг етакчиси Улуғбек Иноятов 9 июль куни бўлиб ўтадиган навбатдан ташқари сайловларда президентликка иккинчи номзодга айланди.
Иноятов номзоди партия марказий кенгашининг 12 май куни бўлиб ўтган навбатдан ташқари пленумида илгари сурилди, дея хабар беради ЎзА.
Улуғбек Иноятов 2018 йил июнь ойидан Наманган давлат университети ректори, 2013-2018 йилларда эса Халқ таълими вазири бўлганидан сўнг, 2019 йилнинг ёзида партия раҳбариятига келган эди.
ЎзХДП раисининг ўринбосари Мақсуда Варисова 2021 йилги сайловда президентликка номзод бўлган эди.
Аввалроқ Ўзбекистон Экологик партияси ҳам ўз етакчисининг номзодини илгари сурган эди.
Улашиш:
Шарҳлар