Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши пойтахтнинг айрим кўчаларида транспорт ҳаракати тезлигини чеклашни тасдиқлади

Источник: unsplash.com

10 октябрь куни Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши ҳаракат тезлигини соатига 60 км/соатгача чеклаш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақда UzNews нашри ёзади.

Айрим кўчаларда транспорт воситаларининг ҳаракат тезлигини соатига 50 км/соатгача чекланади. Булар жумласига:

  • Алишер Навоий;
    • Махтумқули;
    • Амир Темур;
    • Кичик ҳалқа автомобиль йўли;
    • Ислом Каримов;
    • Тарас Шевченко;
    • Бобур;
    • Фурқат;
    • Амир Темур хиёбони айланма йўли.

Шунингдек, келгусида автомобиль тезлигини пасайтириш орқали ЙТҲлар камайишига эришилган тақдирда пойтахтнинг барча кўчаларида тезликни пасайтириши бўйича таклиф киритилади, дейилади хабарда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.