“Халқлар дўстлиги” метро бекатидаги эскалаторларни янгилаш қанчага тушади
Тошкентда “Халқлар дўстлиги” метро бекатидаги эскалаторлар алмаштирилади. Шу муносабат билан 10 февралдан 20 мартгача Tashkent City томонга чиқувчи вестибюль ёпилади.
Давлат харидлари порталининг маълумотларига кўра, саккизта эскалаторни харид қилиш бюджетга 10,5 миллиард сўмга тушган. Шартнома 2023 йил 29 декабрда юридик шахслар реестрига кўра ихтисослашмаган улгуржи савдо билан шуғулланувчи Mercury Solution МЧЖ билан тузилган.
Жамиятнинг устав капитали 349 миллион сўм бўлиб, таъсисчилари Доно Абдурахмановна Сативалдиева (50 фоиз), Нодира Бахромжоновна Каримова (50 фоиз).
Улашиш:
Шарҳлар