Қорақалпоғистонда иккита машина тўқнашиб кетиши оқибатида 8 киши ҳалок бўлди
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати ижтимоий тармоқларда тарқалган ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.
Жорий йилнинг 22 июль куни соат 19:05 ларда Қўнғирот тумани “Елабат ППЖ” ҳудудидан ўтувчи А-380 “Гузор-Бухоро-Нукус-Бейнеў” автомобиль йўлининг 891-892-км.да, 1994 йил туғилган Қўнғирот туманида яшаган М. Н ўзига тегишли бўлган Lacetti русумли автомобилни Қўнғирот тумани марказидан “Қорақалпоғистон” ППЖ томонга бошқариб бораётиб бошқарувни йўқотиб қарама-қарши томонга чиқиб кетиб, ўз йўлида қарама-қарши йўналишда яъни “Қорақалпоғистон” ППЖ томонидан Қўнғирот тумани марказига ҳаракатланиб кетаётган, 2001 йил туғилган Қўнғирот туманида яшаган У. Д бошқарувида бўлган Cobalt русумли автомобили билан тўқнашиб йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Натижада Lacetti русумли автомобиль ҳайдовчиси М. Н ва унинг йўловчиси, 1986 йил Қўнғирот туманида яшаган А. Б ҳамда Cobalt русумли автотранспорт ҳайдовчиси У. Д ҳодиса жойида вафот этган.
Шунингдек Lacetti автомобили йўловчиси 1975 йил туғилган Қўнғирот туманида яшаган, Б. Т ҳамда Cobalt русумли транспорт воситаси йўловчилари 1993 йил туғилган Мўйноқ туманида яшаган Т. А, 1997 йил туғилган Қўнғирот туманида яшаган К.Т, 1971 йил туғилган Мўйноқ туманида яшаган К. К, 1994 йил туғилган Қўнғирот туманида яшаган С. Р лар Қўнғирот тумани тиббиёт бирлашмасига тан жароҳати билан ётқизилиб, кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан олган тан жароҳати оқибатида ўзига келмасдан вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шарҳлар