Тошкентда марказий кўчалардан бирида ҳаракатланиш вақтинчалик чекланади
Тошкентдаги марказий кўчалардан бирида транспорт воситалари ҳаракати қисман чекланади, деб хабар бермоқда Тошкент шаҳар ИИББ.
Яккасарой тумани Шота Руставели — Бобур кўчалари чорраҳасидан Бобур кўчаси бўйлаб Бобур — Сеул, Бобур — Фурқат кўчалари чорраҳасигача бўлган оралиқда йўл қурилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан 15 май куни соат 22.00 дан бошлаб таъмирлаш ишлари тугатилгунга қадар транспорт воситалари қатнови қисман бир томонлама, вақтинча чекланади.
Шу муносабат билан ҳайдовчилардан ёндош кўчалардан ҳаракатланиш сўраб қолинди.
Улашиш:
Шарҳлар