Бразилия Ўзбекистонга ўзининг машҳур ҳарбий-транспорт самолётларини етказиб бермоқчи

Фото: AviaCT

Бразилиянинг «Embraer» компанияси Ўзбекистон Ҳарбий-ҳаво кучларига «C-390 Millenium» кўп мақсадли ҳарбий-транспорт самолётларини етказиб бериш бўйича шартнома эълон қилишга тайёрланмоқда. Бу ҳақда «Avia News» Бразилия ОАВларига таяниб хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, «Embraer C-390» самолётлари сўнгги пайтларда Американинг «C-130 Hercules» самолёти ўрнига машҳур бўлган ва Португалия, Венгрия, Нидерландия, Австрия ва Жанубий Корея каби давлатлар ҳарбий-ҳаво кучлари томонидан харид қилинган.

«Embraer» яқин орада Ўзбекистон билан мумкин бўлган шартномани эълон қилишга тайёрланмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.