Ҳайдовчилик гувоҳномасини пулга олиб бермоқчи бўлганлар қўлга тушди

Фото: Депатамент

Навоий вилояти Навоий шаҳрида “Ватанпарвар” ташкилоти Навоий ўқув спорт техника клуби ўргатувчи устаси Б.М. фуқаро С.Ш.га “В.С.” тоифасидаги ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериши эвазига 8 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

“Тахтакўпир туманида фуқаро М.О. фуқаро Ю.Э.нинг ишончига кириб, унга гўёки ЙҲХБда ишловчи танишлари орқали ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериши эвазига фирибгарлик йўли билан 600 АҚШ долларини олган вақтида қўлга тушди”, – дейилади хабарда.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.