Ҳиндистондаги меҳмонхонада ўзбекистонлик аёлнинг жасади топилди
Ҳиндистоннинг Карнатака штати Бенгалуру шаҳридаги меҳмонхоналардан бирида ўзбекистонлик аёлнинг жасади топилди, деб хабар бермоқда “Дунё” ахборот агентлиги.
Ўзбекистоннинг Деҳлидаги элчихонаси Бенгалуру шаҳри полиция идораси вакиллари билан тезкор тарзда алоқа ўрнатди ва мазкур ҳолат бўйича ойдинлик киритиш бўйича ҳаракатларни амалга оширмоқда, дейилади хабарда.
Дастлабки маълумотларга кўра, жорий йил 13 март куни мазкур шаҳарнинг Jagadish Hotel меҳмонхонасида Ўзбекистон фуқароси, 1997 йил Қашқадарё вилоятида туғилган З.Ж. исмли аёл ўз хонасида ўлик ҳолатда топилган.
Ҳозир мутасадди ташкилотлар томонидан мазкур ҳодисанинг сабаблари аниқланмоқда. Дипломатик миссиясининг консуллик бўлими ушбу жараённи ўз назоратига олган.
Элчихона томонидан зарур консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилишини ташкил этиш мақсадида марҳуманинг оила аъзолари билан алоқа ўрнатиш чоралари кўрилмоқда.
Маҳаллий ОАВлар хабарларига кўра, бўғиш орқали қотиллик версияси кўриб чиқилмоқда. Бундан ташқари, марҳуманинг телефони ва қимматбаҳо ашёлари ўғирлаб кетилган. Унинг хонасига меҳмонхонанинг икки ходими кирган, хона эса бошқа одам томонидан брон қилинган бўлган.
Шарҳлар