Хитой билан янги халқаро шартнома тузилди
“Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-322-сон, 12.09.2024 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра, Ўзбекистон ва Хитой Халқ Республикаси Ҳукуматлари ўртасида маданий бойликларни ўғирлаш, яширин қазиш ва ноқонуний олиб кириш ва олиб чиқишнинг олдини олиш тўғрисидаги Битим тасдиқланди.
Битим, 2024 йил 24 январь куни Пекин шаҳрида имзоланган.
Маданий мерос агентлиги мазкур халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди.
Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга кирганидан кейин унинг қоидалари бажарилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминлайди.
Улашиш:
Шарҳлар