Хитой компаниялари Ўзбекистонда ҳайдовчисиз транспортни жорий этиш билан шуғулланади
Ўзбекистон Транспорт вазирлиги ва «Тошшаҳартрансхизмат» вакиллари Хитой компаниялари билан жамоат транспорти соҳасида музокаралар олиб бориш учун ХХрга ташриф буюрди. Ташриф доирасида Ўзбекистон делегацияси Yutong Bus Co. Ltd, King Long, Hikvision ва Magnetic North компанияларининг заводлари ва офисларида бўлди.
Yutong Bus компанияси билан ҳайдовчисиз автоном транспорт воситалари соҳасида ҳамкорликда ишлаш бўйича уч томонлама меморандум имзоланди. «Тошшаҳартрансхизмат» Hikvision компанияси билан икки томонлама меморандум имзолади, унга кўра, Хитой компанияси Ўзбекистонга ақлли видеокузатув тизимлари ва сунъий интеллект технологиялари асосида интеграциялашган хавфсизлик ечимларини тақдим этади.
Бундан ташқари, Magnetic North компанияси билан интеллектуал транспорт тизимларини, жумладан, ишлаб чиқиш, лойиҳалаш, ўрнатиш, ишга тушириш, ўқитиш, техник хизмат кўрсатиш ва ривожлантиришни биргаликда амалга ошириш бўйича келишувга эришилди.
Шарҳлар