Хивада Европа Иттифоқининг молиявий кўмагида тарихий Боғбонли масжиди тикланди

Источник: делегация ЕС в Узбекистане

ЮНEСКО, Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон ҳукумати ҳамкорлигида Хива шаҳрида муваффақиятли қайта тикланган тарихий «Боғбонли» масжидининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Лойиҳа Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилган ЮНEСКОнинг “Афғонистон, Марказий Осиё ва Эрондаги Ипак йўли мероси йўлаклари – Европа маданий мерос йилининг халқаро оʻлчови” ташаббуси доирасида амалга оширилди. Лойиҳадан мақсад – маҳаллий ҳамкорлар ва халқаро экспертлар кўмагида масжиднинг мавжуд ёғоч элементларини сақлаб қолган ҳолда бинони мустаҳкамлаш ва маҳкамлаш эди.

Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган Хиванинг Ичан-қалъа ҳудудида жойлашган Боғбонли масжиди XIX асрда қурилган бўлиб, ички ҳовли ва иккита кичик хонадан иборат. Масжид ўзининг XIV асрга оид иккита ёғоч устунлари, нақшлар билан безатилган том қисми, шунингдек, маҳаллий ҳунармандларнинг беназир маҳоратини ўзида акс эттирган мураккаб ёзувлардан ташкил топган айвони билан ажралиб туради.

«Европа Иттифоқи умумий меросимиз ва ўзига хослигимизнинг муҳим қисми бўлмиш маданий меросни асраб-авайлаш, шу билан биргаликда масъулиятли ва барқарор туризм амалиётларини рағбатлантиришга содиқ қолади. Ўзбекистонда биз маҳаллий ҳамжамият ва ҳокимият вакиллари билан мамлакат бой маданий меросини келажак авлодлар учун сақлаб қолиш борасидаги ҳамкорлигимизни давом эттиришга тайёрмиз», — деди  Шарлотта Адриан хоним, Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги элчиси.

«ЮНEСКО Ўзбекистоннинг бой тарихи ва маданий хилма-хиллигидан далолат берувчи Хива маданий меросини асраб-авайлаш тарафдори. Бундай жойларни асл кўринишда сақлаб қолиш жуда қийин, бироқ ишончимиз комилкитўғри ҳамкорлик ва инвеститсиялар билан, улар ҳам маҳаллий ҳамжамиятларга катта имкониятлар яратиши, жумладан иш ўринлари яратиши ва мамлакат иқтисодиётига янада кўпроқ ҳисса қўшиши мумкин», — дея қайд этди Сара Ношади, ЮНEСКОнинг Ўзбекистондаги вакили.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.