Хонанда Дилмурод Далиев ўзи билан бирга яшаб юрган аёлни ўлдирганликда гумон қилинмоқда

Фото: RizaNovaUZ

23 март куни соат 01:55 атрофида Риштон туманида яшовчи 36 ёшли Д. Д. ўзи билан расмий никоҳдан ўтмаган ҳолда яшаб юрган 31 ёшли аёл М. Б.нинг ҳаётига зомин бўлган. Бу ҳақда «Газета.uz» Ўзбекистон Бош прокуратурасининг матбуот хизматига таянган ҳолда ёзади.

Нашрнинг маълумотларига кўра, сўз хонанда Дилмурод Далиев ҳақида бормоқда. Бош прокуратуранинг хабар беришича, оилавий жанжал оқибатида эркак ошхона пичоғи билан аёлга бир неча марта пичоқ урган. Натижада марҳума олган тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.