Хоразм йўл қурилиш” корхонаси бошқармаларидан бирининг бошлиғи пора олаётганда қўлга тушди

ДХХ Хоразм вилояти бўйича бошқармаси ходимлари ва вилоят ички ишлар бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида “Хоразм йўл қурилиш” МЧЖда бўлим бошлиғи ҳибсга олинди. Бу ҳақда ДХХ матбуот хизмати хабар беради.

У Хива туманидаги оилавий корхонага тегишли 8500 квадрат метр ер майдонига ҳеч қандай ҳужжат расмийлаштирмасдан, асфальт ётқизиб бериш эвазига корхона раҳбаридан 1 млрд. 306 млн. сўм (100 000 АҚШ долларига яқин) талаб қилган.

Шундан 48 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.