Хоразм вилоятида инспекторни тунги навбатчилик пайтида калтаклашди

Фото: Минэкологии

Хоразм миллий табиат боғи инспектори Амурбек Ўринов хизмат вазифасини бажараётиб жароҳат олди.

Бу ҳудудда 2024 йил баҳорида умуммиллий “Яшил Макон” лойиҳаси доирасида экилган 3000 туп гужум кўчатлари нобуд бўлиш хавфи остида. Бунга “Амударё олтин балиқ” фермер хўжалигига қарашли қўшни шолизордан кўчатлар экилган ҳудудга сув сизиб кириб кетгани сабаб бўлган. Натижада гужум кўчатлари бир неча кун сув остида қолган. Аниқланган қонунбузарликларни бартараф этиш юзасидан Хоразм миллий табиат боғи маъмурияти томонидан фермер хўжалигига тегишли буйруқ берилди.

Бироқ фермер хўжалиги раҳбари A.У. огоҳлантиришга эътибор бермай, гуручни суғоришда давом этган. 4 июнь куни ярим тунда инспектор ҳудудни айланиб чиқаётиб, қоидабузарликнинг олдини олишга уринган. Бироқ маст ҳолатда бўлган фермер инспекторга тан жароҳати етказган.

Инспектор Янгибозор тумани шошилинч тиббий ёрдам муассасасига ётқизилган. Ҳозирда зарур тартиб-қоидалар олиб борилмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар ўрганиш учун Хоразм вилояти Янгибозор тумани ИИБга юборилди.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.