Хоразмда 62 та дарахт илдизи билан қўпориб ташлангани аниқланди

Фото: https://t.me/ecoxorazm/

Хоразм вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ходимлари томонидан дарахтларнинг ноқонуний кесилиши факти аниқланди.

Хонқа вилоятидаги корхоналардан бирининг ходими рухсат берувчи ҳужжатларсиз турли 62 туп дарахтни илдизи билан қўпориб ташлаган. Ўсимлик дунёсига етказилган зарар 550 миллион 110 минг сўмни ташкил этган.

Мазкур ҳолат юзасидан тўпланган материаллар жиноят иши қўзғатиш учун вилоят прокуратурасига ўтказилди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.