Хоразмда яроқлилик муддати ўтган дори воситаларини муомалага киритилишининг олди олинди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “М.Ҳ.” МЧЖ раҳбари У.Н. тиббий буюмлар савдоси учун тегишли рухсатномаси бўлмаса-да, МЧЖга қарашли клиникада дори воситалари ва тиббий буюмлар савдоси билан шуғулланиб келиб, ушбу клиникада ташкил этган савдо нуқтасида 86 турдаги умумий баҳоси 36,3 млн сўмлик мувофиқлик сертификатлари бўлмаган ҳамда яроқлилик муддати ўтган дори воситалари ва тиббий буюмларни савдога қўйганлиги аниқланиб, ушбу воситалар ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тегишлилиги бўйича терговга юборилган.
Шарҳлар