Хоразмда мактаб ўқувчилари шоли ўримига чиққани аниқланди: бандлик бошқармаси вазиятга изоҳ берди
Ижтимоий тармоқларда Хоразм вилояти Қўшкўпир туманидаги 19-мактаб директори ўқувчиларни шолизорда ишлашга мажбурлагани ҳақида хабар тарқалди. Вазият ҳақида ҳудудий бандликка кўмаклашиш ва камбағалликни қисқартириш бошқармаси маълумот берди.
“Ушбу ҳолат юзасидан мактаб директори, туман мактабгача таълим ва мактаб таълими бўлими бошлиғи, бўлим психологи ва синф раҳбаридан тушунтириш хатлари олиниб, вояга етмаган ўқувчилар билан тегишли мутахассислар иштирокида суҳбатлар ўтказилди”, – дейилади хабарда.
Бошқарма маълумотларига кўра, мазкур мактабнинг 9-синф ўқувчилари A.K., Б.Ш., A.O. ва Б.O. «Дурдона» маҳалласида жойлашган “Иброҳим балиқчи” совхозига қарашли шоли даласида дарсдан сўнг совхоз раҳбари K.K.нинг таклифи билан ҳақ тўлаш эвазига шоли ўрган.
Вояга етмаган ўқувчиларнинг мактаб директори томонидан мажбурий меҳнатга жалб қилиш ҳолати ўз тасдиғини топмаган.
“Ёшидан қатъий назар фермер хўжалигида ишлашга рухсат берган фермер хўжалиги раҳбарининг ҳаракатларига ҳам ҳуқуқий баҳо берилади”, — дейилади хабарда.
Расмий маълумотларга кўра, далага тўрт нафар бола чиққан. Бироқ видео улар кўпроқ эканини кўриш мумкин. Бундан ташқари, видеода ўқувчилар мактаб директори томонидан далага жўнатилгани айтилади.
Шарҳлар