Наманганда бир эркак профилактика инспекторларига пичоқ билан ҳужум қилди
Ижтимоий тармоқларда тарқалган Учқўрғон туманида ИИБ ходимлари ва фуқаролар ўртасидаги зиддиятли ҳолат акс этган видеотасвирлар юзасидан Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати расмий муносабат эълон қилди.
29 июль куни соат 20:50 да Учқўрғон тумани, Фарғона маҳалласида яшовчи фуқаролардан ушбу ҳудудда фуқаро К.Қ. аҳоли тинчлигини бузиб, жанжал қилаётганлиги бўйича туман ИИБга хабар келиб тушган.
Хабарга асосан ушбу ҳудудга тунги хизматга бириктирилган 2 нафар профилактика инспекторлари ҳодиса содир бўлган жойга зудликда етиб бориб, фуқаро К.Қ. томонидан содир этилаётган безорилик ҳаракатларини олдини олиш чораларини кўрмоқчи бўлишган вақтда, фуқаро профилактика инспекторларининг қонуний талабларини бажармай, уларга фаол қаршилик кўрсатиб қўлида бўлган хўжалик пичоғи ҳамда ёғоч бўлаги билан уриб тан жароҳати етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 219-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, айбланувчига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган ва ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шарҳлар