Humo тўлов тизимида терминаллар орқали тўловларни ўтказишда қийинчиликлар кузатилмоқда

Фото: Humo

Humo компанияси тўлов тизимидаги терминаллар орқали тўловлар ўтказишдаги қийинчиликларни тасдиқлади. Бироқ ташкилотда мобил иловалар ва банкоматлар одатдагидек ишлаётгани қайд этилди.

«Юзага келган вазият бўйича ишлар олиб борилмоқда ва яқин орада носозликлар бартараф этилади», – дейилади хабарда.

Терминаллар орқали маҳсулотлар ва хизматлар учун тўловларни амалга ошириш имконсизлиги хақидаги хабарлар душанба куни кечқурун пайдо бўлганди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.