Ҳуқуқшунослар ва ҳисобчиларга бўлган талаб ортмоқда  

Фото: uz.muhosib.uz

2023 йил январь-декабрь ойларидаги маълумотларга кўра, ҳуқуқ ва бухгалтерлик соҳасида кўрсатилган хизматлар ҳажми 1 301,8 млрд. сўмни ташкил қилган. Бу ҳақда Статистика агентлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

 “Бу кўрсатгич 2022 йилга нисбатан 119,3 %га ўсган”, – дейилади хабарда. 

 Ушбу йўналишда кўрсатилган хизматлар ҳажмининг асосий қисми Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келган ва жами ҳажмдаги улуши 82,6 % ёки 1 075 млрд. сўмни ташкил этган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.