Урушнинг икки йили давомида АҚШ ва ЕИ Россия билан “дўстона муносабатларда” бўлган мамлакатларга товар етказиб беришни 133 млрд долларга оширди

Фото: Jim Lo Scalzo / EPA-EFE

2022-2023 йилларда Россияга «дўстона» ёки нейтрал бўлган давлатлар товарлар, хусусан, Россия ҳарбий-саноат комплекси учун жуда зарур бўлган товарлар импортини сезиларли даражада оширди. Хусусан, Ўзбекистон станоклар ва ўлчаш асбоблари импортини оширди. Бу ҳақда “Новая газета Европа” ёзади.

ЕИ ва АҚШдан ушбу мамлакатларга товарлар экспорти 133 миллиард долларга ошган. Хусусан, қурол ишлаб чиқариш учун зарур бўлган маҳсулотларни етказиб бериш ҳажми 6 миллиард долларга ошган.

Жумладан, Туркияда импорт 55,5 миллиард долларга, Бирлашган Араб Амирликларида 35,6 миллиардга, ​​Қозоғистонда 10,4 миллиард долларга ошган.

Нашрнинг таъкидлашича, бу етказиб бериш Россиянинг санкциялар билан боғлиқ йўқотишларини тўлиқ қоплаш учун етарлидир. 2022–2023 йилларда Европа Иттифоқи ва АҚШдан Россияга импорт 114 миллиард долларга камайди. Қурол ясаш учун зарур бўлган товарлар импорти ҳам қарийб 6 миллиард долларга камайди.

Россияда қўш мақсадли маҳсулотлар экспортининг қайси қисми тугаганини аниқлаб бўлмаяпти, дея таъкидлайди “Новая газета Европа”. Таъминотнинг ошиши, хусусан, мамлакатларнинг мудофаа бюджетларининг кўпайиши билан боғлиқ бўлиши мумкин.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.