Хусийлар Америка ҳарбий кемасини ўққа тутди
АҚШ Марказий қўмондонлигининг маълум қилишича, Адан кўрфазида патруллик қилаётган USS Carney ҳарбий кемаси хусийлар томонидан ўққа тутилган. Ракета кемага отилган, бироқ кеманинг ҳаво мудофаа тизими туфайли у муваффақиятли уриб туширилган.
Ҳарбий кема, шунингдек, Ямандаги ҳусий нишонларига, жумладан Сана аэропорти ҳудудига “Томагавк”лар билан ҳарбалар беришда ҳам иштирок этган. USS Carney кемасининг ушбу фаолиятдаги иштироки хусийларнинг ракеталар ва дронлар ёрдамида кемага ҳужум қилишга уринишларига туртки бўлди.
Улашиш:
Шарҳлар