Иқтисодиёт вазирлиги Open Budget доирасида овоз беришга мажбурлаш ҳолатлари ҳақида хабар беришга чақирди
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (ИМВ) фуқароларни Open Budget ташаббусли бюджет доирасида овоз беришга мажбурлаш ҳолатлари ҳақида хабар беришга чақиришмоқда.
Вазирлик овоз тўплашга мажбурлаш ишчи-ходимларни мажбурий меҳнатга жалб қилиш деб ҳисобланишини, бунинг учун 50 дан 100 БҲМгача жарима назарда тутилганлиги эслатади. Агар бу ҳуқуқбузарлик педагог ходимларга нисбатан амалга оширилса, жарима 100 дан 150 БҲМгача бўлади.
Овоз беришга мажбурлаш ҳақидаги барча мурожаатлар ҳуқуқий баҳо бериш учун ваколатли органларга юборилади. Бундай ҳолатлар ҳақида 71-203-51-41, 71-203-50-50 (ички рақам — 01115) телефон рақамлари ҳамда “Очиқ бюджет” порталининг онлайн мурожаатлар бўлими орқали хабар бериш мумкин.
Шарҳлар