Ҳибсга олинган журналистларнинг қариндошларига меҳмонхонадаги “сув ўтаётган шифт” сабабли матбуот анжуманини ўтказишга рухсат беришмади

Фото: Азаттык

Брифинг ўтказилиши керак бўлган Park hotel меҳмонхонаси раҳбарияти “шифтдан сув оқаётгани” сабабли режалаштирилган тадбирни ўтказишга рухсат бермаганини маълум қилди. Бу ҳақда Azattyk радиоси ёзади.

Ҳибсга олинган журналистларнинг яқинлари айтишича, уларга тадбир бекор қилингани ҳақида олдиндан маълумот берилмаган. Шунинг учун улар меҳмонхонадан унча узоқ бўлмаган жойда, кўчада матбуот анжумани ўтказишга мажбур бўлган.

Йиғилганлар юқори мартабали амалдорларни ўз яқинларини озод қилишга чақириб, “журналистлар айбсиз, чунки улар шунчаки ўз ишларини бажараётганини” таъкидлашган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.