Маданият вазирлигига янги раҳбар тайинланди

Маданият вазирлигига янги раҳбар тайинланди

“Ўзбекнаво” эстрада бирлашмасининг бош директори Баҳодир Аҳмедов Ўзбекистон маданият ва спорт ишлари бўйича вазир вазифасини вақтинчалик бажарувчи этиб тайинланди, дея хабар беради ЎзТАГ.

Шу йил март ойида Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг қарори билан эстрада бирлашмаси бош директори маданият ва спорт ишлари бўйича вазир ўринбосари қилиб тайинланиб, унинг ўрнига олдин Ўзбекистон касаба уюшмалари федерациясида ишлаб келган Баҳодир Аҳмедов тайинланганди.

Қайд этиб ўтамиз, жорий йилнинг 17 октябрь куни Ўзбекистон Президентининг фармони билан Минҳожиддин Хожиматов вазир лавозимидан озод этилди. У ушбу курсига 2013 йил февраль ойида ўтирганди.  

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.