«Ичан-қалъа» музей-қўриқхонасидаги 100 дан ортиқ экспонат қалбаки деб топилди

Источник: Агентство культурного наследия

Вазирлар Маҳкамасининг Маданий меросни ҳимоя қилиш инспекцияси ҳамда Маданий мерос агентлиги «Ичан-Қалъа» давлат музей-қўриқхонасида ўрганиш ишларини олиб борди. Ўрганиш давомида бир қатор камчилик ва муаммолар аниқланди, деб ёзади UzNews нашри Маданий мерос агентлигининг ахборот хизматига таянган ҳолда.

Унга кўра, айрим ашёларнинг тавсифларига ўзгартиришлар киритилганлиги юзасидан асословчи ҳужжатлар мавжуд эмас, деб топилди.

Ўрганиш давомида ноёб ашёлар рўйхатига киритилган ашёлар хатловдан ўтказилди. Натижада жами 101 та музей ашёлари кирим китоби тавсифномаларига ўлчами, материали, ишланиш услуби ва яратилган даври бўйича мос келмаслиги аниқланди.

Маданий меросни ҳимоя қилиш инспекцияси томонидан ўрганиш якунлари бўйича тегишли хат-ҳужжатлар ҳуқуқий баҳо бериш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим этилди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.