Сирдарёда ўқитувчи ўқувчиларни игна санчиш билан жазолагани айтилмоқда
Ижтимоий тармоқларда ўқувчилар игна санчиш билан жазоланаётгани ҳақида хабар тарқалди. Болалар омбудсмани мазкур ҳолатни ўрганмоқда.
Аниқланишича, жорий йилнинг 14 октябрь куни Андижон вилояти, Андижон туманида яшовчи фуқаро Э.С. (еркак) ИИБ га мурожаат қилиб, Сирдарё туманидаги 27-сонли мактабда 1-синфда таҳсил олаётган қизи Ғ.О. (2017 йилда туғилган) ни ўқитувчиси А.Г. (аёл) қўлига игна тиққанлиги ва ҳожатхонага чиқармасдан руҳий тазйиқ ўтказганлигини билдирган.
Ҳозирда туман ИИБ томонидан ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жароҳат даражасини аниқлаш учун вояга етмаган Ғ.О. га нисбатан суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган. Бу борада қўшимча маълумот берилади.
Улашиш:
Шарҳлар