ИИБ биносида вафот этган фуқарога нисбатан куч ишлатилганлиги ҳолати ўрганилмоқда
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) томонидан ижтимоий тармоқларда тарқалган ИИБ биносига мажбурий олиб кетилган ака-ука Дилмурод ва Дилшод Юсупвалиевларга нисбатан куч ишлатилганлиги ҳолати ўрганилмоқда.
Тошкент вилояти ИИББ расмий муносабатида марҳумнинг ИИБ биносига кириш йўлагида соғлиги ёмонлашиб ҳушини йўқотгани, у шаҳар шифохонасига олиб борилгани ва кўрикдан ўтказилган вақтида вафот этганлиги қайд этилган.
Ҳозирда фуқаронинг ўлими сабабларига аниқлик киритиш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланланган. Ҳолат Тошкент вилояти прокуратураси томонидан ўрганилмоқда.
«Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича Омбудсманнинг Тошкент вилоятидаги минтақавий вакили марҳумнинг оила аъзолари билан учрашиб, тазия билдирди. Мазкур ҳолат бўйича Бош прокуратурага Омбудсманнинг назорат хати юборилди. Омбудсман ушбу ҳолатни қонун талаблари доирасида кўриб чиқилиши, воқеанинг барча жиҳатларини очиқ ва адолатли суриштирувини таъминлашни сўрайди», – дейилади хабарда.
Шарҳлар